Бангкокдаги Чулалонгкорн университети ветеринарлари март ойи бошида ошқозонидан 900дан ортиқ тангалар чиқариб олинган денгиз тошбақасини қутқариб қола олишмади. Университетда сешанба куни ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, у ўлган.

Университетнинг ветеринария факультети ўқитувчиси Нантарика Чансанинг сўзларига кўра, тошбақанинг аҳволи тахминан бир ҳафта аввал ёмонлаша бошлаган. Факультет ходимлари яна жарроҳлик амалиётини ўтказишган, сабаби тошбақа ошқозонининг бир қисми ишлашдан тўхтаган. "Афсуски, барча саъй-ҳаракатлар бесамар кетди", - деди Нантарика Чанса.

25 ёшга тўлган тошбақа ошқозонидан дунёнинг ўнлаб давлатларида чиқарилган 915та танга топилганидан сўнг машҳур бўлиб кетди. Рептилия Бангкокдаги Чулалонгкорн университетига тахминан бир ой аввал таиландлик ҳарбий денгизчилар томонидан олиб келинди, уларни жониворни Чонбури вилоятидаги сув тўғонидан топишган. Тошбақа касал бўлган.

Компьютер томографиясининг кўрсатишича, унинг ичида ҳажми тахминан 20-25 см бўлган кўплаб тангалар бўлган. 

Жарроҳлик амалиётидан сўнг тошбақа денгиз суви билан тўлдирилган университет ҳовузига жойлаштирилди, аммо кейинчалик аҳволи оғирлаша бошлади.

Маълумот учун, тошбақа томонидан ютиб юборилган тангалар сувга сайёҳлар томонидан ташланган.