Афина почта бўлимида яна 8 та миналаштирилган мактуб аниқланди

Жаҳон 21 Март 2017 1932
Фото: Reuters

Греция полицияси Афинадаги почтани саралаш марказида 8 та миналаштирилган мактубни аниқлаб, уни хавфсизлантирди. Бу ҳақда Греция ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

"Европа давлатларидаги шахслар номига ёзилган 8 та шубҳали пакет аниқланиб, мусодара қилинган", деб айтилган хабарда.

Грецияда мактубларни портловчи моддалар мавжудлигига текшириш Германия молия вазири ва Халқаро валюта жамғармасининг Париждаги ваколатхонасига бу давлатдан миналаштирилган мактублар юборилгандан кейин бошланган. Таъкидланишича, топилган 8 та пакетда ҳам аввалги ҳолатлардаги каби портловчи моддалар аниқданган.  

Эслатиб ўтамиз, 15 март куни Германия молия вазирлигига вазир Вольфганг Шойблега йўлланган шубҳали пакет келиб тушган. Шу сабабли вазирлик биносидаги одамлар эвакуация қилинганлар.

16 март куни эса шундай пакет ХВЖнинг Париждаги ваколатхонаси томондан олинган. Пакет ХВЖ ходимларидан бирининг қўлида портлаб кетган. Бунинг оқибатида ходим қўллари ва юзидан куйиш жароҳатлари олган.

Кўпроқ янгиликлар