«Барселона» жамоаси раҳбарияти Лионеля Месси билан шартномани узайтириш борасидаги ишларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Sport хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, музокаралар муваффақиятли суръатларда давом этмоқда. Футболчининг отаси Хорхе Месси ва жамоа президенти Хосеп Мари Бартомеу қалин алоқада бўлиб тургани айтилган. 

Манба маълумотига кўра, каталонлар клуби Мессига у шартномани имзолаши учун нимани истаса, шуни беришга тайёр. Бундан аввалги хабарларда Месси йилига 40 миллион евро миқдорида маош олишни истаётгани айтилганди.

Мессининг жамоа билан амалдаги шартномаси муддати 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.