Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Барак Обамани телефонини яширинча эшитишда айблаган Дональд Трампнинг гаплари устидан кулди.

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Кэмерон АҚШнинг Род-Айлендидаги Браун университетида чиқиш қилар экан, бош вазир лавозимидан истеъфога чиққанининг энг яхши жиҳатларидан бири, Трампнинг суҳбатларини эшитишга бошқа мажбур эмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтган.

- Бу ҳазил эди, - дея қўшимча қилиб ўтди Кэмерон.

Маълумот учун, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг аввалги раҳбари Барак Обамани унинг телефон суҳбатларини яширинча эшитишда айблаганди. Бунинг устига, Обама республикачи ортидан жосуслик қилишни Британия разведкасидан сўраган экан. Трамп ўз сўзларига ҳеч қандай далил-исботларни келтирмади.