Google компанияси ўз тасарруфидаги YouTube видеоҳостингида британ компаниялари рекламалари ўрнига экстремистик роликлар пайдо бўлганида кейин ўз хизматларида реклама жойлаштирилиши масаласига жиддий эътибор қаратади. Бу ҳақда компания пресс-релизида маълумот берилган.

"Биз реклама берувчиларнинг норозиликларини тушунамиз ва уларнинг истакларини қадрлаймиз. Шунинг учун бугунги кунда биз бу борада назоратни кучайтириб, нафрат, ҳақорат ва камситиш элементлари мавжуд материалларни ўтказмаслик устида ишлаймиз. Контентида ирқчилик, диний ва жинсий камситишлар ифодаланган рекламаларга рухсат берилмайди", дейилган пресс-релизда.

Бундан олдинроқ Британиядаги кийим ишлаб чиқарувчи йирик компаниялардан бири бўлмиш Marks & Spencer Google компанияси хизматларига реклама жойлаштиришдан бош тортгани, унга  Royal Bank of Scotland (RBS Group), HSBC ва Lloyds каби банклар ҳам қўшилгани ҳақида хабар берилганди.