Instagram фойдаланувчиларда тўридан-тўғри амалга ошириладиган трансляцияларни эфир тугаши биланоқ сақлаб қолиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақида сервиснинг расмий блогида хабар берилди. 

Стримни сақлаб қолиш учун экраннинг юқори ўнг бурчагидаги белгини босиш керак бўлади. Шундан сўнг трансляция иловадан ўчади, видеоёзув эса фойдаланувчининг қурилмасида сақланиб қолади. Бундан ташқари, шарҳлар, лайклар, кўрилганлик кўрсаткичлари ва эфир билан боғлиқ бошқа маълумотлар йўқолади. 

Сервисда таъкидланишича, бу 2017 йилда жонли трансляция функциясини яхшилаш бўйича амалга оширилган "илк қадамлар холос". Янги имкониятлардан iOS ва Android платформалари иловаларининг сўнгги версияларида фойдаланиш мумкин.

Instagram жонли трансляциялар ўтказиш имкониятини 2016 йилнинг ноябрида йўлга қўйган.