Канадада бошпана олишни истовчилар сони кескин ортди

Жаҳон 21 Март 2017 2664
Фото: Reuters

Канадада бошпана олиш учун мурожаатлар сони жорий йилнинг биринчи икки ойида кескин ортди, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги.

Хабарларга кўра, январь ва февраль ойларида 5520 киши бошпана тақдим этиш борасида мурожаат қилган. Агарда бу кўрсаткич даражаси сақланиб қолса, бир йилда тахминан 33 минг киши шундай мурожаат қилади, бу эса 2016 йилдан 40 фоизга кўпроқ.

Полиция маълумотига кўра, бошпана олишни истовчи муҳожирларнинг 20 фоизи мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келган.

Агентлик ҳамда Ipsos компанияси томонидан ўтказилган сўровга кўра, канадаликларнинг қарийб ярми (48 фоиз) чегарадан ноқонуний ўтган муҳожирларни ватанига қайтариб юбориш тарафдори.

Агентлик Канадада бошпана олишни истовчилар сони ортишини АҚШда Дональд Трамп президент бўлгани билан боғламоқда.

Кўпроқ янгиликлар