Португалияда йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт 21 Март 2017 6230

Португалияда 2016 йил якунлари бўйича футбол мукофотлари соҳиблари аниқланди. Мамлакатнинг энг яхши ўйинчиси деб Мадриднинг «Реал» клуби форварди Криштиану Роналду тан олинди. У 2015/16 йилги мавсумда жамоаси билан Чемпионлар лигасида зафар қучди, кейинчалик эса Португалия термаси сафида Европа чемпионига айланди.

Йил янгилиги йўналишида ярим ҳимоячи Ренату Саншеш тенгсиз деб эътироф этилди. У ёзда «Бенфика»дан Мюнхеннинг «Бавария»сига ўтди, халқаро даражада эса термага совринни ютиб олишда ёрдам берди.

Энг яхши мураббий деб Евро-2016да термани ғалабага олиб келган Фернанду Сантуш тан олинди.

Кўпроқ янгиликлар