Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Сурияга сафар уюштиради, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда Россия давлат думасида Чеченистондан депутат Адам Делимханов маълум қилди. Делимханов айни вақтда Сурияда амалий сафар билан қолмоқда. 

"Албатта келади", деб айтган Делимханов.

Аввалроқ Ҳалаб губернатори Ҳусайн Дёб Россия давлат думаси ва Европа кенгаши парламент ассамблеяси вакиллари делегацияси билан учрашувда Россияга Сурия ҳалқини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирганди.