Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрини Нитерой шаҳарчаси билан боғлаб турувчи кўприк ҳудудида автобус йўловчиларини тунашда муваффақиятсизликка учраган қуролланган жиноятчилар транспорт ичидагиларни гаровга олишди. Бу ҳақида Globo телеканали хабар берди. 

Ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари гаровга олинганларни қутқаришга доир музокаралар олиб боришмоқда. Жиноятчилар ҳозирча фақат соғлиғи ёмонлашган бир йўловчи аёлни қўйиб юборишга рози бўлишди. 

Автобусда неча киши борлиги маълум қилинмаган, бироқ воқеа чекка шаҳар аҳолиси Рио-де-Жанейрога ишга йўл олган пайт, яъни куннинг тиғиз соатларида рўй берган. 

Воқеа содир бўлган жойда кўп километрли тирбандлик юзага келган.