Россиянинг Таганрог шаҳри полициячилари тумшуқбоғи бўлмаган айиқ билан айланиб юрган эркак борасида гувоҳларни қидиришмоқда, деб хабар берди РИА Новости Ростов вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига асосан.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда кўп қаватли уйлар ёнида айиқни айлантириб юрган эркак тасвирланган видео пайдо бўлганди. Ҳодисага бир неча ўткинчи гувоҳ бўлган бўлиши мумкин.

Полиция текширув бошлади. Қатор ОАВ маълумотига кўра, видеодаги айиқ аслида Ростов вилоятига гастроллар учун келган Пенза циркидандир.

"Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари видео олинган жойга чиқишди. Гувоҳлар йўқ, ҳозирча ҳеч ким видеодаги маълумотни тасдиқламади. Бундан ташқари, биз маҳаллий цирк ходимларини сўроқ қилдик, улар бу ҳолатга алоқадор эканликларини рад этишди", - дея аниқлик киритиб ўтди агентлик суҳбатдоши.

Айни дамда полициячилар ҳодиса тафсилотлари, видео қаерда ва қачон олингани, шунингдек эҳтимолий гувоҳларни аниқлашмоқда.