Москва биржасидаги савдо чоғида доллар курси 2017 йил 16 февралидан буён биринчи марта 57 рублдан пастга тушди.

Жумладан, Москва вақти билан соат 14:24да доллар курси 31 тийинга арзонлашиб, 56,99 рублни ташкил қилди.

Евро курси 6 тийинга арзонлашиб, 61,66 рублга етган.