Россиядан Ўзбекистонга 2016 йилда қанча пул юборилгани маълум қилинди

Иқтисодиёт 21 Март 2017 45119

2016 йилда жисмоний шахслар томонидан Россиядан Ўзбекистонга кредит ташкилотлари (банклар ва нобанк кредит ташкилотлари), жумладан ANELIK, BLIZKO, CONTACT, InterExpress, Вестерн Юнион, Золотая Корона, Сбербанк (Колибри), Международные Денежные Переводы ЛИДЕР,  ЮНИСТРИМ тўлов тизимлари орқали юборилган умумий пуллар миқдори 2,741 млрд долларни ташкил қилди. Ушбу қиймат бу борада энг юқори кўрсаткич қайд қилинган 2013 йилгидан деярли 60 фоиз камроқни ташкил қилган. Бундан Россия Марказий банки сайтида жойлаштирилган маълумотлар дарак бермоқда.    

Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида пул ўтказмалари ҳажми бўйича етакчи ҳисобланади ва Россиянинг барча контрагент давлатлари (ўзаро ташқи савдо айланмаси амалга оширувчи давлатлар) орасида Швейцариядан кейин (5,1 млрд доллар) 2-ўринни эгалламоқда. Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2016 йилнинг 1-чорагида 378 млн доллар (МДҲда 1-ўрин), 2-чоракда – 696 млн доллар (1), 3-чоракда – 939 млн доллар (1) ва 4-чоракда 728 млн доллар (1) жўнатилган. 

2016 йил натижаларига кўра, бир пул ўтказмасининг ўртача қиймати 279 долларни ташкил қилган. 

2016 йилда МДҲ давлатлари орасида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми бўйича 2-ўринни Тожикистон (1,929 млрд доллар), 3-ўринни Қирғизистон (1,743 млрд доллар) ва 4-ўринни Украина (1,003 млрд доллар) эгаллаган.

Россияда 2013 йилдан бери биринчи марта нетто-миграция (давлатга келаётган ва ундан кетаётган одамлар сони) оша бошлади. 

Маълумотларга кўра, миграция ҳажми бўйича 2014 йилда қайд қилинган энг юқори кўрсаткичга нисбатан охирги 3 йил ичида Россияда асосий меҳнат миграцияси донор-давлатлари фуқаролари сони: Ўзбекистондан 30 фоизга, Тожикистондан 13 фоизга камайган. Шунингдек, 3 йил ичида Озарбойжон ва Молдовадан келган муҳожирлар сони ҳам қисқарган.       

Кун янгиликлари
Хитойдан излаган дастгоҳларини Андижондан топган тадбиркорлар таассуроти
09:11 20665 Жамият
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 62871 Жамият
GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошиши кутилмоқда
19:40 / 24.05.2017 137800 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 136853 Жамият
Дунё ҳафталиги: Трампнинг саргузаштлари, жаҳондаги терактлар тўлқини, Усмонов-Навальний можароси, G7 саммити
20:31 27 Жаҳон
Ташқи бозорга чиқарилаётган товарлар рақобатбардошлиги янада оширилади
Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда
Швейцарияликлар давлатларининг НАТО ва Европа Иттифоқига киришини исташмаяпти
20:08 513 Жаҳон
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди
G7 мамлакатлари Россия ва Эронни Сурия ҳукуматига таъсир ўтказишга чақирди
19:43 1065 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар