Тунда очиқ қолдирилган ва ётоқхонага салқин ҳаво киритувчи дераза ойнаси II турдаги диабет ва семизликдан халос бўлишга ёрдам беради. Нидерландиядаги Лейдан университети тадқиқотчиларининг илмий изланишлари BMJ Open Diabetes Research & Care журналида тақдим этилди

Олимлар АҚШнинг 50 штати, Гуам ороли, Пуэрто-Рико ва Виргин оролларида ўртача ҳарорат ва диабет бўйича маълумотларни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, ҳарорат кўтарилгани сари диабетга чалинганлар сони 0,314 тага кўпайтган. Шу тариқа, иссиқ уйлар ва идораларда кўп вақт ўтказиш бутун дунё бўйлаб бир йилда минглаб семизлик ва диабет ҳолатларини келтириб чиқарар экан. 

Инсон организмида икки турдаги ёғ тўпланади: калориялар захирасидан ўрин олган оқ ёғ ва қайта ишланиб энергияга айланувчи ҳамда танани иситувчи жигарранг ёғ. Атрофдаги ҳарорат қанчалик юқори бўлса, танани иситишга шунча кам калория сарфланади, бу эса ортиқча вазн тўпланиши ва диабет ривожланишига сабаб бўлади. Тананинг совуши метаболизмни тезлаштиради. Шамоллаш эса соатига 400 калориягача йўқотиш имконини беради.