Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг адвокати Фарид ад-Диб ўз ҳимоясидаги сиёсатчининг Қоҳирадаги ҳарбий госпиталдан чиқиб, уйига қайтгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.

«Йўқ, Муборак ҳали клиникани тарк этмади, у уйига қайтмаган. ОАВда шу ҳақда тарқатилган маълумот асосли эмас. Бундай хабарлар аввал ҳам тарқатилган, бу одатдаги дезинформация», — деган адвокат.

У Ҳусни Муборакка госпиталдан қачон жавоб берилиши маълум эмаслигини билдирган.

Бундан аввалроқ Youm7 нашри Муборакнинг оиласига яқин манбага асосланган ҳолда унинг уйига қайтиб келгани ҳақида хабар тарқатганди.