2016 йилда Россиядан Ўзбекистонга тўлов тизимлари орқали 1,888 млрд доллар пул ўтказмалари юборилган, бу 2015 йил билан таққослаганда 20,34 фоизга камроқ. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, Ўзбекистондан Россияга тўлов тизимлари орқали 87 млн доллар ўтказилган (2015 йилда – 357 млн доллар, -75,63 фоиз).

Россиядан тўлов тизимлари орқали Ўзбекистонга бир пул ўтказмасининг ўртача қиймати 431 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, Ўзбекистондан Россияга 1203 АҚШ долларига тенг бўлди.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга тўлов тизимлари орқали 514 млн доллар юборилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистондан Россияга 2016 йилнинг тўртинчи чорагида тўлов тизимлари орқали 19 млн доллар ўтказилди.

Россия Марказий банкининг таъкидлашича, бу маълумотлар Anelik, BLIZKO, Contact, InterExpress, UNIStream, Western Union, Колибри, Золотая Корона, ЛИДЕР, Почта России каби тўлов тизимларини қамраб олган.