Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе прокуратурадаги сўроқ вақтида ўзига қўйилган барча айбловларни рад этди. Бу ҳақда 21 март куни "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар берди.  

Аввалроқ Жанубий Корея прокуратураси Пак Кин Хени сўроқ қилишни бошлаган. Жараён бошланишидан аввал собиқ президент узр сўраб, тергов билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Жанубий Корея конституциявий суди Пак Кин Хенинг импичментини тасдиқлади. Бунинг оқибатида у президентлик дахлсизлиги ва жиноий таъқибдан иммунитетни йўқотди. Пак Кин Хенинг лавозимидан четлатилишига дугонаси Чхве Сун Силь билан боғлиқ коррупциявий можаро сабаб бўлганди.