Ҳар куни дунёда 5 ёшгача бўлган 800 дан кўпроқ бола тоза ичимлик суви ва гигиена воситалари йўқлиги сабабли диареядан (ич кетиш) ҳалок бўлмоқдалар. Бундай рақамлар ЮНИСЕФнинг 22 март – Бутунжаҳон сув кунида чоп этилган маърузасида келтирилган. 

2040 йилга келиб дунё бўйлаб 600 млн га яқин бола сув захиралари жуда чекланган ҳудудларда яшайди ва бу ҳолат касалликлар ва ўлимларга олиб келиши мумкин, деб айтилган маърузада.

Ҳужжатда болалар ҳаёти ва фаровонлигига сув манбаларининг тугаб бориши ва иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ ҳолда хавф соладиган таҳдидлар кўриб чиқилган. 

Маъруза маълумотларига кўра, айни вақтда 36 та давлатда аҳолининг сувга талаби таклифдан анча кўпроқни ташкил қилмоқда.