Бельгия собиқ бош мураббийи Марк Вильмотс Кот-д′Ивуар терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланди. Бу ҳақда Ивуар футбол федерацияси хабар тарқатди.

Бунгача Вильмотс Бельгия терма жамоасини бошқариб борганди. У терма жамоада тўрт йил давомида иш олиб борган ва Евро-2016дан сўнг истеъфога чиқарилганди.

Яқин кунларда Кот-д′Ивуар терма жамоаси Россия ва Сенегал терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушса, августдан бошлаб ЖЧ-2018 саралаш босқич ўйинларини давом эттиради.