АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон мудофаа вазири Жеймс Мэттисга ИШИД террорчилик гуруҳини тўлиқ яксон қилиш бўйича режани тузишда ёрдам кўрсатишни ўзининг бош вазифаси деб ҳисоблашини айтди. Тиллерсон бу ҳақда Independent Journal Review (IJR) интернет-нашрига берган интервьюсида маълум қилган. 

IJR’нинг таъкидлашича, янги стратегиянинг номида асосий сўз "яксон қилиш" бўлиб, ИШИД муаммосини Дональд Трампнинг яқин ёрдамчилари томондан ҳал қилиш бўйича ёндашувнинг муҳим фарқи шундан иборатки, Барак Обама маъмуриятида биринчи навбатда ИШИДни заифлаштириш ҳақида гапирилган.  

"Биз йўлимизда ИШИД тургунча, Яқин Шарқдаги ихтилофларни бартараф қилишга кириша олмаймиз", деб айтган АҚШ давлат котиби. Унинг фикрича, ИШИДга қарши кампания уч босчиқдан таркиб топиши керак: ҳарбий операциялар, ўтиш даври ва барқарорлашиш дастури.

IJR’нинг таъкидлашича, Тиллерсон ИШИДга қарши курашда янги ёндашувни ишлаб чиқиш учун бошқа вазирликлар ва бошқармалар раҳбарлари, биринчи навбатда Пентагон раҳбари билан яхши муносабатларни йўлга қўйишга интилмоқда.