Ғарбий Австралиядаги Baby Spa Perth салони фақат 6 ойгача бўлган "мижозлар" учун юқори сифатли ҳидротерапия муолажаси ва уқалаш хизматини тақдим этади. BoredPanda шу мавзудаги фотожамланмаси билан бўлишди. 

Салон ҳаттоки Bubby номи билан танилган, шахсий патентланган флотацион қурилмаси билан ҳам диққатга сазовор. Бу мини-ванналар кишига ором бахш этиш билан бирга кичкинтойларнинг дам олиши ва уларни сузиш машқларига тайёрлашнинг ажойиб воситасидир. Спа-марказда олинган суратлар Интернетда кенг тарқалган, унинг Instagram саҳифасига 11,5 минг нафар фолловер аъзо. 

Baby Spa Perth Австралиядаги биринчи бундай марказ бўлса-да, у халқаро франшизалар қаторига қўшилган. Курорт асосчиси Лаура Севенус шунингдек Англия, Жанубий Африка ва Испаниядаги болалар санаторийларини бошқаради. 

Baby Spa Perth - Австралиядаги фақат кичик болакайларга (6 ойгача бўлган) аталган ванналар ва уқалаш хоналари

Бу ерда чақалоқлар юмшоқ тўлқинли илиқ сувда роҳатланиб чўмилишади 

Спа-марказ чақалоқлар учун қулай ва хавфсиз бўлган шахсий Bubby номли патентланган флотацион қурилмаси билан ҳам машҳур

Спа-марказ ота-оналар ва болаларга ҳар томонлама қулай муҳитда мулоқот қилишга имкон беради

Ҳидротерапия чақалоқларга ҳузур бағишлаши билан бирга уларнинг соғлиғи учун ҳам жуда фойдалидир

Болалар сувда эркин ҳаркатлана олишади, бу уларнинг мушак ва суякларини ривожлантиришга ёрдам беради

Чақалоқларнинг бу ерда сузиш жараёнида туйган ҳис-туйғулари уларни сузиш машқларига ва ҳатто юришга тайёрлайди

Келинг, тан олайлик - бу эндигина ота-оналик бахтига эришганлар учун қийин иш, баъзан эса сиз ҳам шунчаки ором олгингиз келади

Ваннадан кейин чақалоқлар махсус мой билан майин уқаланади ва шу тариқа уларнинг териси намлантирилади

Улар чўмиладиган сув умумий сузиш ҳавзаларидаги бактерияларни ўлдирувчи, лекин бола учун хавфсиз озон билан тозаланади

Чақалоқлар спа-марказининг Instagram'даги саҳифасида 11.5k фолловер бор

Бу Австралиядаги биринчи чақалоқлар спа-маркази бўлса-да, Англия, Жанубий Африка ва Испанияда ҳам Baby Spas мавжуд.