Энг йирик алоқа оператори Beeline бутун республика бўйлаб 20 март куни Xалқаро мижозлар кунини нишонлади. Beeline’нинг шахсий савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида абонентларга маслаҳатчилар билан бир қаторда компаниянинг топ-менежерлари ва филиал раҳбарлари хизмат кўрсатдилар. 

Воқеани шарҳлар экан, Unitel’нинг мижозлар тажрибаси лойиҳасини ривожлантириш бўйича раҳбари Екатерина Бакиева шундай деди: “Мақсадимиз — мижозларнинг ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда абонентлар учун янада яқин, қулай ва тушунарли бўлиш. Ўтган йилда биз тақдим этилаётган хизматларни яхшилаш ва хизмат кўрсатиш қулайликлари сифатини ошириш бўйича ишлар олиб бордик. Бу ишлар ҳозир ҳам давом этмоқда”. 

Xалқаро мижозлар куни 2010 йилдан бери нишонланиб келмоқда. Бу янгилик бутун дунё бўйлаб тез тарқади, ва уни минглаб компаниялар ва тадбиркорлар қўллаб-қувватладилар. Beeline икки йилдан бери мижозлар байрамини кенг нишонламоқда.