Май ойида етказиб бериладиган Brent нефтининг нархи Лондондаги ICE биржасидаги савдолар вақтида 2,5 фоизга арзонлашиб, бир баррели учун 49,71 долларни ташкил қилди. Нефть АҚШдаги углеводородлар захираси прогноз қилинган 2,8 млн баррель ўрнига 4,94 млн баррелга ошгани сабабли арзонлашмоқда.

Охирги марта нефть нархи 2016 йил 30 ноябрда 50 доллардан пастроқ бўлган.

Аввалроқ АҚШ энергетика вазирлиги АҚШда ўтган ҳафтада нефть захирасининг 4,94 млн баррелга, яъни 533,1 млн баррелгача ошганини маълум қилганди.