Буюк Британия парламенти биноси олдида отишма рўй бериши оқибатида бир қанча киши жароҳатланди.

Reuters агентлиги фотосуратчиси парламент биноси олдидаги Вестминстер кўпригида 12 киши жароҳатланган ҳолда ётганини кўргани ҳақида маълумот берган.

Кейинроқ кўприкда 2 кишининг жасади қолгани ҳақида маълумот берилди.

Айни вақтда парламент фаолияти тўхтатилди. Бино атрофи ўраб олинган.

Лондонда теракт. Ҳужум тафсилотлари