Бирмингем фуқароси машинасидан бир неча марта кўп жарима тўлайдиган бўлди. The Sun нашрининг ёзишича, ярим йил мобайнида тўланмаган автотураргоҳ учун британияликка солинган жарима 2600 фунт стерлинг (3200 долларга яқин)ни ташкил этган.

Гап шундаки, номаълум кимса ўзининг Hyundai Coupe машинасини Кингс Хит туманидаги кўчада жойлашган пуллик автотураргоҳда қолдирган. Купе эгасига нисбатан ҳар бири 100 фунтлик 26та жарима қўлланилган. The Sun газетасига кўра, ушбу автомобилнинг тахминий нархи Буюк Британия иккиламчи бозорида 150 фунт туради.

Автотураргоҳ яқинидаги дўконлар эгаларининг таъкидлашларича, ярим йил мобайнида қоидабузар бир марта бўлсин кўриниш бермаган ва катта эҳтимол билан машинасини олиб кетиш ниятида эмас. Ҳозирда, уни полиция қидирмоқда.