Мустақиллик йилларида мамлакат ҳаётида кескин ўзгаришлар, ислоҳотлар юз бериб, барча соҳаларга оид қонунлар қабул қилинди. 

Хусусан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳар бир шахснинг бекаму кўст яшашига имкон бериш асосий омил ҳисобланди. Қолаверса, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини нотариатга доир қонунларда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни амалга ошириш орқали ҳам ҳимоя қилинишига жиддий аҳамият берилди. 

Жумладан, айни пайтда, нотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда тизим деб юритилади) яратилди. 

Қолаверса, ёши улуғ кишиларга, фахрийларга кўмак бериш, уларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш, бепул ҳуқуқий ёрдам  кўрсатиш мақсадида  жойларда давлат нотариуслари томонидан “бепул ҳуқуқий маслаҳат кунлари” ташкил этилган. 

Шу билан бирга, Токшент шаҳрида фаолият кўрсатаётган ҳар бир нотариус ёки унинг ёрдамчиси, Тошкент шаҳрида жойлашган ҳар бир маҳаллаларга бириктирилмоқда. Унда нотариуслар мазкур махаллада ҳафтада бир кун, истиқомат қилаётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши белгиланган.

Маълумот учун, 2016 йилда нотариуслар томонидан жами 1 212 478та нотариал ҳаракатлар амалга оширган бўлсада, ушбу йил давомида нотариусларнинг ҳаракатлари юзасидан 299та шикоятлар келиб тушган.

Ўтказилган тахлилларга кўра, бир йилда 1.500.000 дан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатилган бўлсада, фуқаролардан келиб тушган шикоятлар сони кўрсатилган хизматларга нисбатан  0,02 фоизни ташкил этади.