Японияда Токиони Такамацу ва Идзумо шаҳарлари билан боғловчи «Sunrise» экспресс поездлари машҳурдир. Уларнинг бошқа поездлардан фарқли жиҳати – дзасеки деб номланган вагонлари ҳақида Япониянинг Россиядаги элчихонаси Facebook саҳифасида батафсил ҳикоя қилган. 

Дзасэкиларга гилам тўшалган бўлиб, унча баланд бўлмаган тўсиқлар билан бир кишилик хоналарга бўлинган. Уларда нафақат ўтириш, балки оёқни бемалол чўзиб дам олиш ҳам мумкин. 

Only In Japan блоги муаллифи Жон Доубнинг сўзларига кўра, бу вагонлар бир вақтнинг ўзида Осиёнинг капсулали меҳмонхоналарини ва Европанинг ўзига хос суянчиғи йўқ диванларига ўхшаб кетди. 

Зарур бўлиб қолганда йўловчи пуллик душ хонасидан фойдаланиши ҳам мумкин. 

Дзасэки йўловчилар орасида анча машҳурлигига сабаб шундаки, унинг учун қўшимча ҳақ олинмайди. Шу боис, бу вагонларга чипта олиш ҳам осон эмас.