АҚШ ва Жанубий Кореянинг тасдиқлашича, КХДР учирган ракета бир неча сониядан кейин портлаб кетган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

«АҚШнинг Тинч океани қўмондонлиги, Шимолий Кореянинг, бизнинг фикримизча, омадсиз бўлган ракета учиришини қайд этди», — деган Америка қўмондонлиги вакили. 

Унинг сўзларига кўра, ракета учирилганидан сўнг, бир неча сониядан кейин портлаб кетган. 

Аввалроқ, Шимолий корея Вонсан шаҳри ҳудудида ракета синовини ўтказган эди.