Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев набирали бўлди, деб хабар бермоқда 5news.kg нашри. Атамбаевнинг кенжа қизи Алия Шагиева илк фарзандини дунёга келтирди. Алия ва унинг турмуш ўртоғи Константин Рязановнинг ўғил фарзанди 20 март куни Бишкекдаги туғуруқхоналардан бирида дунёга келган.

19 ёшли Алиянинг тўйи 2016 йил 27 августда Бишкекдаги Skyhall ресторани томида бўлиб ўтган. Тўй кенг оммадан сир тутилиб, кичкина даврада бўлиб ўтган. Тўйга ҳаммаси бўлиб 30 га яқин одам тўпланган. Тўйга таклиф қилинганлар орасида куёвнинг дўстлари ва ҳамкасблари ҳамда Алиянинг дугоналари ва икки томондан қариндошлар бўлган.