Франция президенти Франсуа Олланд бир қатор давлатлар бутун дунё бўйлаб ЮНЕСКО ҳимоясидаги маданий мерос объектларини террорчилардан ҳимоя қилиш жамғармасига умумий миқдорда 75,5 млн доллар йўналтиришларини маълум қилди. Бу ҳақда Artnet нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, Франция ушбу жамғармага 30 млн доллар ажаратади. Жамғармага шунингдек Саудия Арабистони, БАА, Кувайт, Люксембург, Марокаш ва Швейцария молиявий кўмак кўрсатади.

Америкалик саховатпеша Том Каплан маданият объектларини ҳимоя қилишга 1 млн доллар ажратишга ваъда берган.

Аввалроқ ЮНЕСКО раҳбари Ирина Бокова Суриянинг Пальмирасидаги қадимий ёдгорликларнинг вайрон қилиниши ҳарбий жиноятлар ҳисобланишини айтганди.