НАТО саммити 25 май куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда альянсдаги манбасига асосланган ҳолда «Интерфакс» хабар тарқатган.

Саммит доирасида терроризмга қарши кураш масалалари, шунингдек, ташкилотнинг мудофаа харажатлари муҳокама қилинади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам саммитда иштирок этади.

Қайд этиш керакки, АҚШнинг янги президенти НАТО аъзолари мудофааси учун харажатлар юкининг асосий қисми ўз мамлакати ҳиссасига тўғри келишига норозилик билдиради ва бундан буён барча «қарзини тўлаб қўйиши» керак деб ҳисоблайди.

Бундан олдинроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 12 апрель куни Вашингтонга бориши хабар қилинганди.