Нидерландия сайлов комиссияси мамлакатда ўтган парламент сайловларининг расмий натижаларини эълон қилди. Маълум қилинишича, сайловларда мамлакат бош вазири Марк Рютте бошчилигидаги "Озодлик ва демократия халқ партияси" ғолиб бўлди. Бу ҳақда NU.nl нашри маълум қилди

Якуний натижалар 16 мартда эълон қилинган дастлабки натижаларга нисбатан деярли ўзгармаган.   

Бош вазир партияси 150 ўринлик парламентда 33 та ўрин олди. Партия 2012 йилги сайловлардагига нисбатан 8 та ўрин кам олган.   

Герт Вилдерснинг "Озодлик партияси" 20 та ўрин олди ва парламентда депутатлар сони бўйича 2-рақамли партия бўлди.   

"Меҳнат партияси" 9 та ўрин, "66 демократлари" 7 та ўрин олган.

Янги парламентда 5 йил аввалгидан камроқ аёллар бўлади (39 фоизга нисбатан 36 фоиз). Парламент сайловларидаги давомат 1986 йилдан бери рекорд даражада бўлди: сайловларда 81,9 фоиз овоз берувчилар иштирок этган.