Британиядаги нашрларда Лондон марказида, парламент биноси олдида ҳужум уюштиргани гумон қилинаётган шахс суратини намойиш этди.

Маълум қилинишича, у полиция томонидан отилгач, оғир жароҳат олган ва айни вақтда шифохонага олиб кетилган.

Суратдан унинг ташқи кўриниши Яқин Шарқ ҳудудида истиқомат қилувчи арабларни эслатишини кўриш мумкин.

Бундан олдинроқ гувоҳ теракт ижрочиси кўринишидан осиёликларни эслатгани ҳақида хабар берганди.

Вестминстер кўпригида автомобил орқали одамларни босиб борган шахс, парламент биноси олдида полициячиларга ҳужум қилган.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳужумлар оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва бир қанча киши жароҳат олди.