Шимолий Корея шарқий соҳилларида жойлашган Вонсан шаҳри яқинидан ракета учирди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда "Киодо" ахборот агентлиги хабар берди. 

Учирилган ракета тури номаълум. Тахмин қилинишича, ракета учирилиши муваффақиятсиз якунланган.   

Шимолий Корея март ойи бошида 4 та ракета учирганди, улардан бири Япониянинг Акита префектурасидан 200 км узоқроққа, қолган учтаси шу префектурадан 300-500 км узоқроққа тушган. Ракеталар тахминан 80 км фарқ билан тушган, бу эса бир нуқтадан бир вақтда бир нечта объектларга зарба берилгани мумкинлигидан дарак беради.

Япония бош вазири Синдзо Абэ бу ракета учирилишларини Япония учун "янги хавф даражаси" деб атаганди. Кейинроқ Шимолий Корея бу ракета учирилишларини АҚШнинг Япониядаги базаларига зарба беришга ихтисослашган бўлим машғулотларининг бир қисми бўлганини маълум қилган. Бундай бўлимнинг мавжудлиги Японияни карахт ҳолга солганди.