Буюк Британия полицияси Лондондаги теракт муносабати билан кенг кўламли текширув ишларини бошлайди. Бу ҳақда брифинг чоғида шаҳар полицияси бошлиғи Крэг Мэкки маълум қилган.

У шаҳарда қўшимча патрул кучлари ҳаракатланишини маълум қилган.

Фуқаролардан шубҳали ҳолат сезганда, ишонч телефонларига қўнғироқ қилиш сўралган.

Крэг Мэкки теракт оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.