«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни ёзда «Эвертон» сафига ўтади.

The Independent маълумотига кўра, мерсисайдликлар клуби ушбу собиқ футболчиси учун яққол фаворит ҳисобланмоқда.

«МЮ» Руни билан шартномани бекор қилишга рози, бу ҳолда «Эвертон» уни текинга ўз сафига қўшиб олади. Руни янги клубида ҳафтасига 150 минг фунт миқдорида маош олади.

Қайд этиш керакки, ҳозирда Рунининг Манчестердаги маоши миқдори ҳафтасига 300 минг фунтга тенг.

Бундан олдинроқ Рунига «Вест Ҳэм» томонидан қизиқиш билдирилаётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Руни 2004 йили «Эвертон»дан «МЮ» сафига ўтганди. АПЛнинг жорий мавсумида ушбу 31 ёшли футболчи 18 учрашувда майдонга тушди ва 2 гол уриб, 5 голга ҳаммуаллифлик қилди.