ЖЧ–2018 саралаш босқичи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви олдидан Ўзбекистон терма жамоа бош яримҳимоячиси Сервер Жепаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Терма жамоа учун эртага муҳим ўйилардан бири. Сурияга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Бу ерга бежизга келганимиз йўқ, учрашув натижаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлишига умид қиламан. 3 очкони қўлга киритган ҳолда яхши кайфият билан ортга қайтамиз, деб ўйлайман», – деди Сервер Жепаров.

Эслатиб ўтамиз, Сурия ва Ўзбекистон учрашуви 23 март куни Малайзиянинг Малакка шаҳридаги Hang Jebat Stadium стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00 да старт олиши режалаштирилган.