ГФРнинг собиқ ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Германиянинг янги президенти сифатида қасамёд қилди. 

Тантанали қасамёд қилиш маросими Берлинда Бундестаг (парламент) ва Бундесрат (федерал ерлар вакиллар палатаси)нинг қўшма мажлисида бўлиб ўтди. 

Штайнмайер ушбу лавозимда Германия давлат раҳбари Йоахим Гаук ўрнини эгаллади. 12 февраль куни собиқ вазир номзодини Федерал йиғилиш (ГФР президентини сайлаш учун махсус кенгаш)нинг мутлақ кўпчилиги маъқуллаган эди. Штайнмайерга 1260 вакилдан 931 нафари овоз берганди.