21 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида аёл киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кун.uz’га Тошкент шаҳри ИИБ ЙҲХБдаги манба хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси Бодомзор кўчасидаги “Мусафо” кафеси ёнида рўй берган. “Нексия” автомашинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборган, улар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб кетилган. Пиёдалардан бири – аёл киши олган тан жароҳатлари сабабли ҳаётдан кўз юмди.

“Нексия” автомобили Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган. Ҳайдовчининг ўзи эса Тошкентнинг Учтепа туманида рўйхатда туради. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.