АҚШ президенти Дональд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондонда содир этилган терактни муҳокама қилишади. Бу ҳақда брифинг вақтида Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсер маълум қилди.

У Трамп Англиядаги воқеалардан хабардорлиги, Оқ уй бу ҳужумни қаттиқ қоралаши ҳақида қўшимча қилган.

Охирги маълумотларга кўра, террорчи машина билан Вестминистер кўприги устида одамларни босиб ўтиши ва парламент олдида полициячиларга ҳужум қилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, 20 киши жароҳатланган.

Полиция теракт муносабати билан Лондонда кенг кўламли текширувлар бошлади.