Туркия 2017 йилда ҳарбий харажатлар ҳажмини оширади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли сешанба куни маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия шу орқали мудофаа сарф-харажатлари учун бюджет маблағларининг 2 фоизини ажратиш бўйича кўрсаткичга эришади. 

"Биз мудофаа харажатларига 2 фоиз ажратиш бўйича иш олиб бормоқдамиз. 2017 йилда биз ўз мудофаа бюджетимизни оширамиз, бу худди аввалги йиллардагидек рўй беради", - дея айтиб ўтди Чавушўғли Вашингтонда чиқиш қилиб.