Абдушукур Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги фармонни 17 март куни имзолаган.

Абдушукур Абдуллаев бу лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бош директори бўлиб ишлаган.