АҚШнинг Флорида штатида канализация тешигида тиқилиб қолган аллигатор (Америка ва Шарқий Осиё тимсоҳи) қутқариб олинди.

Ҳодиса Олдсмар шаҳрида рўй берган. Судралувчи канализация қувуридан чиқмоқчи бўлган, бироқ унинг ҳаракатлари муваффақиятли якун топмади, деб хабар бермоқда Fox News.

Гувоҳлар йиртқич ҳайвонларни тутувчи ходимни чақиртиришди ҳамда у аллигаторни қутқариб олган. Маҳаллий фуқаролардан бири Жон Руел томонидан олинган видеокадрларда эркак тимсоҳни тешикдан чиқариб олиш учун анча уринганини кўриш мумкин.

Хабар қилинишича, тимсоҳга ҳеч қандай зарар етмади.