Интернет тармоғида вьетнамлик ҳайвон ўргатувчининг омадсиз чиқишига доир видеоролик кенг тарқалмоқда. Унда тимсоҳ томоша чоғида эркакнинг юзини тишлаб олгани акс этган. 

Лавҳаларда циркчининг ваҳший ҳайвон оғзига бошини қўяётганини кўриш мумкин. Кутилмаганда, ҳайвон ҳайвонлигига бориб, овининг бошини тишлайди ва у ёқдан бу ёққа силкита бошлайди. Бахтли тасодиф туфайли ҳайвон ўргатувчи кўплаб жароҳат олган ва жағ соҳаси синишига қарамай, тирик қолди. 

Цирк маъмуриятининг изоҳ беришича, ушбу томошада иштирок этадиган тимсоҳ бир кун аввал ўлган, шу сабабли ўша куни тажрибасиз тимсоҳдан фойдаланилган.