Европа яқин йилларда Африка оммавий миграциясига дуч келиши мумкин. Италия ички ишлар вазири Марко Миннити хабарига кўра, 2017 йилнинг бошидан буён мамлакатга кириб келган мигрантлар сони ўтган йилги кўрсаткичлардан 40 фоизга ошган. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди.

Европаликларни эсанкиратиб қўйган натижа рекорд кўрсаткични қайд этган: 180 минг мигрант. БМТнинг Ливиядаги миссияси раҳбари ёрдамчиси Паоло Серра яқин вақт ичида Италияга Ливия қирғоқларидан йўналаётганлар сони миллионга етиши мумкинлигидан хавфсирамоқда. 

Француз иқтисодчиси ва сиёсий арбоби Жак Аттали яқин ўн йилликда Европани кўп миллионли Африка миграцияси кутишига ишонч билдирган. Қора қитъа аҳолисининг Евроапга кўчишига нафақат ички беқарорлик, балки сайёра миқёсидаги рекорд даражадаги туғилиш кўрсаткичлари ҳам сабаб бўлмоқда, улар бу борада Яқин Шарқ мамлакатларидан анча олдинда. Le Figaro газетасининг ёзишича, 2060 йилга бориб, француз тилида сўзлашувчилар сони 700 миллионга, кейинчалик эса миллиардга ҳам етиши мумкин.

XX асрнинг иккинчи ярмидаги каби, иқтисодий жиҳатдан ноқобил қитъа қуролли можаролардан ларзага келмоқда. Уларнинг 15 таси сўнгги олти йилда бошланган. Ўз фуқароларини йўқотишдан қўрқмайдиган Африка элитаси улардан турли усуллар билан қутулишга тайёр. 

Европанинг ўзида - 5 миллион, Ливияда яна бир неча миллион африкалик мигрант яшайди. Мамлакат бош вазири Фаиз Сараж 2017 йилнинг мартида расмий ташриф билан Римга келди ва бу ерда Триполига мигрантларни таъминлаш учун 800 миллион евродан зиёд маблағ талаб қилинишини айтди.

2016 йил статистикасига кўра, Африкадан Европага ўтувчи мигрантлар оқими Сурия, Ироқ ва Афғонистондан келаётган мигрантлар сонидан ошиб кетган.