Rex Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти Австралиянинг Даббо шаҳри аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширишига тўғри келди. Самолётнинг қўнишига унинг двигателларидан бирининг бузилиб қолиши сабаб бўлди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда
  
Таъкидланишича, Даббодан Сиднейга учаётган самолётда 26 йўловчи бўлган. Экипаж аъзолари ва йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан мамлакатнинг фуқаролик авиациясидаги хавфсизлик бошқармаси тергов бошлаган. 

Худди шундай воқеа шу компаниянинг самолёти билан ўтган ҳафтада ҳам содир бўлганди. Самолёт парвоз вақтида парракларидан бирисиз қолгандан кейин шошилинч қўнишига тўғри келган.