Австрия ҳукумати ўз юртига ихтиёрий равишда қайтишни истаган муҳожирларга икки баробар ҳақ тўлашни ваъда қилмоқда. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берган.

Мамлакат Ички ишлар вазири Вольфганг Соботканинг хабар беришича, ортга қайтишга қарор қилган дастлабки минг муҳожирга 1000 евро ҳақ тўланади. Бундан ташқари, Австрия ҳукумати аҳолини Яқин Шарқ мамлакатларига олиб борилишни ҳам ташкиллаштиради.

ИИВ Болқон мамлакатлари аҳолисига ҳақ тўланмаслигини маълум қилган.

Соботка 2019 йилга келиб Австрияни 50 мингга яқин муҳожирлар тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтган. 2016 йилда мамлакатни 10,7 мингга яқин бошпана сўраган кишилар тарк этган, улардан 5,8 минг нафари ихтиёрий равишда ўз юртига қайтган.