Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси авиация қоидалари “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси борткузатувчиларининг ишларини ташкил этиш қоидалари”га (ЎзР АҚ-95) ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Энг аввало, борткузатувчиларни касбий тайёрлаш элементлари малакасини ошириш ва ушлаб туриш билан тўлдирилди.

Борткузатувчиларни авария ҳолатлари бўйича, хавфли юкларни ташиш қоидаларига ва авиация хавфсизлиги бўйича тайёрлаш эндиликда 1 йилда бир марта (илгари – 2 йилда бир марта) Дававианазорати томонидан тасдиқланган дастурлар бўйича Фуқаро авиацияси ўқув марказида ўтказилади.