Буюк Британия ҳукумати яқин йилларда миллий хавфсизлик ва разведка тизимини такомиллаштириш учун 2,5 миллиард фунт ажратади. Бу ҳақида мамлакат бош вазири Тереза Мэй маълум қилди. РИА "Новости"да шунга оид хабар берилди

"Яқин йилларда биз разведка ва хавфсизлик тизимига 2,5 миллиард фунт сармоя киритамиз", - деди бош вазир парламентда чиқиш қилар экан. 

Куни кеча Лондонда Британия парламенти биноси олдида полиция ходими ва йўловчиларга ҳужум қилинди. Скотланд-Ярд рўй берган воқеани теракт сифатида баҳоламоқда.