CNN телеканали номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб АҚШ президенти Дональд Трамп ходимларини Ҳиллари Клинтон бўйича маълумотларни ошкор этишда “Россия билан мувофиқликда иш олиб боришда” айблади.

"ФҚБда Дональд Трамп ходимлари гумонланаётган россиялик агентлар билан Ҳиллари Клинтоннинг кампаниясига зарар келтирувчи маълумотни тарқатиш бўйича мувофиқликда иш олиб бориш учун мулоқот қилганига оид маълумот бор. Бу ҳақда CNN’га АҚШ расмий шахслари хабар қилди", - дея маълум қилди телеканал.

Унинг маълумотига кўра, ФҚБ шахсий учрашувлар ҳақидаги разведка маълумотлари, иш ҳужжатлари, телефон суҳбатлари ёзувлари ва хабарларига эга. "Маълумот ФҚБ аксилразведка терговчиларида шубҳа уйғотмоқда. Расмий шахслар маълумот ҳақиқатдан бироз йироқлиги ва тергов давом этаётгани ҳақида огоҳлантиришмоқда", - дея таъкидлайди телеканал.

CNN номи очиқланмаган манбаларга таянган ҳамда ҳеч қандай далил-исбот ва исмларни келтирмаган.

ФҚБ директори Жеймс Коми маҳкама “Трампнинг Россия билан алоқалари” ҳамда АҚШдаги сайловларга “Россия таъсири” юзасидан суриштирув ўтказаётганини тасдиқлади, бироқ бу борада батафсил маълумотларни келтирмади.

Россия Америка махсус хизматларининг АҚШдаги сайловларга таъсир ўтказиш борасидаги ҳаракатларни амалга оширганлиги юзасидан қўйган айбловларини бир неча бора рад этди. ОАВга сизиб чиққан маълумотлар эса Кремль томонидан ҳақиқатдан йироқ, дея аталди. Уларни Оқ уй ҳам рад этди.